Chatqol davlat biosfera qo'rixxonasi

Introducing

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси Ғарбий Тянь-Шаннинг ғарбий
ва
шимолий ён бағирлари Чотқол тоғ тизмасида жойлашган. Қўриқхона Тошкент  вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудида денгиз сатҳидан 1500 м.дан 3900 м.гача  баландликда жойлашган бўлиб, шимол ва шимолий ғарбдан Буручмулло ўрмон хўжалиги, жанубий шарқдан Охангарон тумани билан, шарқдан эса Наманган  вилоятининг Чортоқ  туманлари биланчегарадош.

Қўриқхона умумий майдони 24 706 гектарни ташкил этади.  Чотқол  давлат биосфера қўриқхонаси  маъмурий биноси Тошкент шахридан 35 км узоқликда, қўриқхона худуди эса Паркент туманидан  70 км узоқликда жойлашган.

          Табиий шароити: Қўриқхонанинг Турон иқлимий районига мансуб бўлган, субтропик минтақадан мўътадил минтақага ўтиш зонасида жойлашиши, қўриқхона  жойлашган ҳудуд иқлимини белгиловчи омилларнинг асосийси ҳисобланади. Қўриқхона ҳудуди кенгликда жойлашганлиги сабабли кўп миқдорда қуёш радиациясини олади, уларнинг нисбий қиймати йилига 135 ккал/см га яқинлашади.

          Флораси: Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида юксак ўсимликларнинг
 70 оиласига мансуб 770 тур ва кенжа  тур ўсимликлар аниқланган бўлиб, шундан 25 тури Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.

Фаунаси: Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида умуртқали ҳайвонларнинг 166 тури учраши кузатилган. Шу жумладан, сут эмизувчиларнинг 29 тури   Қушларнинг 124 тури, судралиб юрувчиларнинг 6 тури, амфибияларнинг 1тури ва балиқларнинг 6 тури ҳамда жами умуртқасиз ҳайвонларнинг 1000 дан ортиқ тури аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ноёб ҳайвон
ва қушлар 20 турни ташкил этади. Шулардан 2 тури –Қор қоплони (Panthera uncia) ва Мензбир суғури (Marmota menzbieri) ТМХИ “Қизил рўйхати” га киритилган.

Экотуризм масканлари: Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида қўриқланма худуд  мавжуд бўлмаганлиги сабабли туризм бўйича тадбирлар “Ташриф Маркази”га  саёҳат   ташкил этилади.

Қўриқхона худудига яқин бўлган аҳоли пунктлари  Паркент тумани Кумушкон қишлоғи(70км), Охангарон тумани Эртош қишлоғи (35км).

Visit time

Ish kunlari soat 12:00 dan 20:00 gacha (qishda 17:00 gacha) Dam olish va bayram kunlari soat 09:00 dan 21:00 gacha (qishda 17:00 gacha)

Latest news View more